Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

МУРТАДНИНГ ҲАДИ

 

Ислом динидан қайтган одам муртаддир. Исломдан қайтган эркак ва аёл агар балоғатга етган ва ақли жойида бўлса, уч марта Исломга чақирилади ва унга тазйиқ ўтказилади. Қайтса қайтди қайтмаса, ўлдирилади. Оллоҳ Таоло айтади:


}وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُوْلَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ {

„Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар“.           [2:217]
Бухорий Икримадан ривоят қилади: «Амирул мўминин Алий р.а.нинг олдига диндан қайтганлар олиб келинган эди, уларни ёқиб юборди. Бу хабар ибн Аббосга етгач, у: «Мен бўлганимда ёқмаган бўлардим. Чунки Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ تُعَذِّبُوْا بِعَذَابِ اللهِ»
«Оллоҳнинг азоби билан азобламанглар», деганлар. Уларни ўлдирган бўлардим. Чунки Пайғамбар с.а.в.:


«مَنْ بَدَّلَ دِيْنَهُ فَاقْتُلُوْهُ»
«Ким динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар», деганлар», деди». Эркакларни ўлдириш ҳадисда очиқ кўриниб турибди. Аёлларни ўлдириш эса ҳадиснинг умумий маъносидан олинади. Чунки «ким ўзгартирса...», деган гапдаги «ким» сўзи умумий маънодадир. Бунга яна бир далил Доруқутний ва Байҳақийнинг Жобирдан қилган мана бу ривоятларидир:


«إِنَّ أُمَّ مَرْوَانَ اِرْتَدَّتْ, فَأَمَرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِأَنْ يُعْرَضَ عَلَيْهَا الْإِسْلاَمُ, فَإِنْ تَابَتْ وَ إِلاَّ قُتِلَتْ»
«Марвоннинг онаси муртад бўлди. Шунда Пайғамбар с.а.в. унга Исломни таклиф қилишни, агар тавба қилса, уни тек қўйилишини, агар тавба қилмаса, ўлдирилишини буюрдилар». Гўдак ва жиннининг муртад бўлмаслиги уларнинг мукаллаф эмаслигидандир. Шунга кўра, уларга муртад ҳади белгиланмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

92-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222